Савол: Ёзда ота-онам
уйлантиришмоқчи. Аммо тўй
яқинлашгани сари қўрқувга
тушаяпман. Ўзим соғломман.
Аммо, назаримда “иш”нинг
уддасидан чиқа
олмайдигандекман. Шарманда
бўлмаслигимнинг йўли борми?
Жавоб: Афсуски, ушбу мактуб
соҳибининг ҳам неча ёшдалиги
айтилмаган. Тўй олди
ҳаяжонлари, ҳаттоки ваҳимали
ўйлари гирдобига тушиб қолиш
аксари ёшларда учрайдиган
меъёрий физиологик ҳолат
ҳисобланади. Аммо бу меъёрий
ҳолат айрим таъсиротлар
натижасида дардли азиятлар
кўринишига ҳам келиши
мумкин. Умуман олганда,
асосий сабаблардан бири
жинсий саводхонлик
даражасининг анча қуйи
даражада эканлигидадир. Илк
жинсий сабоқларни кўча кўйда
тенгдошлар суҳбатидан
олиниши ёхуд чимилдиқдаги
ўта масъул “иш” ўзи саводи
ҳамин қадар бўлган
“келинянга-ю-куёвжўра”
зиммасига юклатилиши аслида
гумроҳл
...
Читать дальше »